Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 06:11

Яланғоч суратга тушган эронлик актриса можарога сабаб бўлмоқда


Гулшифта Фараҳанийнинг ушбу сурати Францияда чиқадиган нашрда чоп этилганидан сўнг бу эронлик актриса теграсида яна можаролар бошланиб кетди.
Гулшифта Фараҳанийнинг ушбу сурати Францияда чиқадиган нашрда чоп этилганидан сўнг бу эронлик актриса теграсида яна можаролар бошланиб кетди.

Гулшифта Фараҳаний Ҳолливуд актёри Леонардо Ди Каприо билан бир филмда ўйнаганидан сўнг Эрондан мангуга бадарға қилинган.


Эрондаги актёр ва киноижодкор оиласида туғилган 29 ёшли Гулшифта Фараҳаний 2008 йилда Ҳолливуднинг таниқли юлдузи Леонардо Ди Каприо билан бир филмда суратга тушганидан сўнг хориж матбуоти тилига тушган эди.

Истеъдоди ва фавқулодда маъсум гўзаллиги хориж матбуотида олқишланган бир кезда Фараҳаний Эрондан бадарға қилинган.

Ўтган йили Францияга келган Гулшифта Фараҳаний унга ўз юртига қайтмаслик қатъий равишда тавсия қилинганини айтган эди.

"Мен Эрон маданият ва исломий аҳлоқ вазирлиги расмийларидан Эронга сизга ўхшаган ҳеч қанақа актёр ва актриса керакмас, артистлик хизматингизни бошқа жойда тақдим қилишингиз мумкин, мазмунидаги гапни эшитдим", дея хориж нашрига интервю берган эди ёш актриса.

Ҳолливуд юлдузи Леонардо Ди Капиро ўйнаган "Ёлғонлар мажмуи" филмида Гулшифта Фараҳаний бош қаҳрамонлардан бири бўлган ҳамшира қиз Оиша ролини ижро этган.

70 миллион АҚШ долларига суратга олинган бу филм катта экранларда қўйила бошлагач, дунё кинотеатрлари кассаларидан 116 миллион АҚШ долларига яқин маблағ тўплаган ва унда илк бор йирик ролини ижро этган эронлик актрисага каттагина шуҳрат келтирган эди.

Дунёнинг нуфузли ялтироқ журналлари тилига тушган Гулшифта Фараҳний яқинда Францияда чиқадиган Madam Le Figaro нашри учун яланғоч ҳолда суратга тушди.

Бироз ўтиб, бу суратини ўзининг Facebookдаги саҳифасига ҳам жойлаштиргани, шунингдек, унинг яланғоч акс этган суратлари тизими Youtubeга жойлаштирилганидан сўнг бу актриса яна баҳслар марказига чиқди.

Исломий мамлакат бўлмиш Эроннинг ичкариси ва ташқарисида фаол бўлган ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари актрисанинг суратини интернетда фаол муҳокама қила бошладилар.

Кимлардир бу ҳаракати билан Фараҳаний Эронда аёлларнинг актёр ва модел сифатидаги интилишларига қўйилган тўсиқни ёриб ўтганини айтиб, олқишламоқда.

Мисол учун, унинг Facebookдаги саҳифасида қолдирилган шарҳлардан бирида унинг ҳаракатига: "Мусулмон давлатларида аёлларга қўйилган табуни енгиш йўлидаги жасорат", деб баҳо берилди.

Яна бир шарҳда: "Сен ўз юртингни ва танангни сотдинг. Бу эронлик аёллар учун улкан исноддир", дейилди.

Шу кунларда Германияда яшаётган эронлик журналист Марям Мирзо эса Гулшифтанинг ҳаракатини аёллар ҳақлари учун кураш йўлидаги дадил қадам, деб олқишлади.

- Бу суратларни кўрганимда айтган биринчи гапим: "Браво, Гулшифта!" деган гап бўлди. Бизга эса йиллар давомида аҳлоқ полицияси қандоқ кийиниш ва ўзимизни қандоқ тутиш кераклигини уқдириб келаётган эди. Мана энди бир аёл чиқди ва бу унинг ҳаққи эканини дуёнга айтди, - деб ҳисобламоқда эронлик журналист.

null
null
Шу топда Эрондаги ярим расмий Fars агентлиги ҳам бу ҳолатга муносабат билдирди ва Фараҳанийни уятсизликда айблаб, дунё жамоатчилиги эътиборига тушиш учун ўз шаънини сотган, деб қоралади.

"Ўз юртини тарк этган ва Ҳолливудга қўшилган бу актрисанинг бахтиқаролиги унинг аҳлоқсизлигидадир", деб ёзди агентлик.

2008 йилдаёқ Ҳолливуд филмида бош яланг кўрингани учун бу актриса Эрон расмий матбуотида қаттиқ танқид қилинган эди.
XS
SM
MD
LG