Линклар

Хорижий инвестициялар учун корхоналарга имтиёз жорий қилинди


Ўзбекистонда хусусий хорижий инвестицияларни тўғридан-тўғри жалб қиладиган корхоналар учун имтиёзлар жорий қилинди.

Ушбу корхоналар эндиликда жисмоний шахс даромади, мулк, ободончилик ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва йўл жамғармасига тўланадиган солиқлардан озод қилинди.

Шунингдек, ушбу корхоналар ягона солиқ тўлашдан ҳам озод қилинади.

Янги қоидага кўра, 300 минг АҚШ долларидан 3 миллион АҚШ долларигача бўлган хусусий хорижий инвестициясини жалб қилган корхона уч йилга солиқлардан озод қилинади.

3 миллион доллардан 10 миллион долларгача хусусий хорижий инвестицияга эга бўлган корхона беш йил муддатга солиқлардан озод бўлади.

Агар корхона 10 миллион АҚШ долларидан зиёд миқдордаги хусусий хорижий инвестицияни жалб қила олса етти йил муддатга солиқларни тўлашдан қутилади.
XS
SM
MD
LG