Линклар

logo-print

Ўзбекистонда Бош вазир ўринбосарлари сони камайди


Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёев.

Президент Каримовнинг 13 январдаги қарорига кўра, Бош вазир ўринбосарлари сони еттидан олтига қисқартирилиб, Ташқи ишлар вазири Бош вазир ўринбосари лавозимидан олиб ташланди.

Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукумати расмий портали Gov.uz сайтида хабар қилинди.

Жорий ойнинг бошида Элёр Ғаниев Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири лавозимидан олиниб, унинг ўрнига Абдулазиз Комилов тайинланган эди.

Бунга қадар Абдулазиз Комилов ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбори бўлиб ишлаган ва 1994 йилдан 2003 йилга қадар ҳам бир бор Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири бўлган эди.

Айни пайтда Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг биринчи ўринбосари Рустам Азимов билан биргаликда жами олти ўринбосари бор.
XS
SM
MD
LG