Линклар

logo-print
Кеча Дубайда учрашган "Бунёдкор" ва "Зенит" (Россия) жамоалари ўртасидаги ўйин ўзбекистонликлар мағлубияти билан якунланди.

Бирлашган Араб Амирликларида "Matchworld Cup Dubai 2012" футбол мусобақаси доирасида ўтказилган ушбу ўйин 2:1 ҳисобида "Зенит" фойдасига ҳал бўлди.

Ўзбекистон Футбол федерацияси маълумотига кўра, мусобақанинг иккинчи турида "Бунёдкор"нинг рақиби Швейцариянинг "Ксамакс" клуби бўлади.

"Бунёдкор" билан "Ксамакс" учрашуви 20 январ куни "Аш-Шабоб" стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.
XS
SM
MD
LG