Линклар

logo-print

Москва мигрантлари антифашистлар юришига келмади


 Меҳнат муҳожирлари ҳам намойишга даъват қилинган эди.

Меҳнат муҳожирлари ҳам намойишга даъват қилинган эди.

Бугун Москвада ўтказилган милатчиларга қарши юришга Москвадаги меҳнат муҳожирларидан ҳеч ким келмади.

“Комитет 19” ташкилотига бирлашган намойиш ташаббусчилари Москвадаги Марказий осиёлик, жумладан, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларини ҳам антифашист юришига қатнашишга даъват қилган эди.

Бугунги намойиш адвокат Станислав Маркелов ва “Новая газета” мухбири Анастасия Бабурованинг фашистлар томонидан отиб ўлдирилганинг 3 йиллиги хотирасига бағишлаб ўтказилди.

Юриш иштирокчилари Россияда авж олган нацизм, фашизм, миллий нифоқ ва диний адоватга қарши эканликларини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG