Линклар

logo-print
Афғонистон жанубидаги Қандахор шаҳри халқаро аэропортида пайшанба куни рўй берган портлашдан етти одам нобуд бўлди.

Афғон расмийларига кўра, ҳудкуш ҳужумчи тарафидан содир этилган портлашдан асосан аёллар ва ёш болалар ҳалок бўлишган.

Портлаш Қандахор чеккасидаги НАТО етакчилигидаги халқаро тинчликпарвар кучларнинг йирик ҳарбий базаси яқинидаги аэпортда содир этилди.

НАТО вакилига кўра, ичига бомба жойланган машина аэропорт қўниш майдончаси яқинида ҳаракатга келтирилган.

НАТО кучларидан ҳеч кимга шикаст етмаган.
XS
SM
MD
LG