Линклар

logo-print
Туркияда журналист Хрант Динк ўлдирилганининг беш йиллиги муносабати билан пайшанба куни минглаб одам Истамбул марказий кўчалари бўйлаб юриш қилди.

Бир кун аввал Туркиядаги маҳкама келиб чиқиши армани бўлган таниқли турк журналисти Динк ўлимига алоқадор деб кўрилаётган Ёсин Хаёлни умрбод қамоқ жазосига ҳукм этди, қотиллик ортида тургани ишонилаётган 19 одамни айбсиз деб топди.

Динк адвокатлари маҳкама қарори бўйича юқори инстанцияга арз қилажакларини айтишмоқда.

Турк ва арман тилларида чиқадиган “Агос” газетаси муҳаррири бўлган Грант Динк 2007 йилда 1915 йилдаги арманилар геноциди ҳақида ёзган мақоласи учун турк миллатчилари нишонига тушгани айтилади.

Марҳум журналист яқинлари айрим турк расмийлари ҳам қотилликка алоқадор эканини даъво қилишган.
XS
SM
MD
LG