Линклар

Бугун Остонада янги сайланган Қозоғистон парламентининг илк ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Мамлакат тарихида биринчи бор парламентга сайланган уч партия вакиллари қасамëдга келтирилди.

Парламент мажлиси очилишида нутқ сўзлаган президент Нурсултон Назарбоев¸ кўппартиявий парламент Қозоғистондаги сиëсий ислоҳотлар маҳсули эканини таъкидлади.

Якшанба куни ўтказилган сайловларда¸ Марказий сайлов комиссияси баëнотига кўра¸ президент Назарбоев етакчилигидаги Нур Отан партияси парламент қуйи палатасидаги 107 ўриннинг 83 тасини эгаллади.

Парламентдаги қолган ўринларни яна икки ҳукуматга мойил партия – Ак Жол ва Коммунистлар халқ партияси вакиллари эгаллади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти етакчилигидаги Ғарб кузатувчилари якшанба кунги сайловларнинг демократик сайлов принципларига мос ўтмаганини танқид қилди.

Янги чақириқ Қозоғистон парламенти илк йиғинида Нур Отан партияси раиси Нурлан Нигматуллин Мажлис раислигига сайланди; шунингдек Карим Масимов мамлакат Бош вазири лавозимига қайта тасдиқланди. 2007 йилдан бери Бош вазирликда қолаëтган Масимов¸ Қозоғистон тарихида бу лавозимда энг узоқ ўтирган шахсдир.
XS
SM
MD
LG