Линклар

Афғонистон армияси аскари мамлакат шарқидаги Каписа вилоятида тўрт француз ҳарбийсини отиб ўлдиргани муносабати билан Франция президенти Николя Саркози Афғонистондаги барча трейнинг дастурлари ва қўшма ҳарбий амалиëтларни тўхтатишга қарор қилди.

Афғон расмийларига кўра¸ Каписадаги воқеа оқибатида камида 17 француз аскари жароҳатланган.

Президент Саркози¸ афғон аскарларининг француз қўшинига қарши ўт очишини “қабул қилиб бўлмас ҳол” дея баҳолади.

- Биз афғон халқининг дўстимиз¸ биз афғон халқининг иттифоқчисимиз¸ аммо биз афғон аскарининг француз аскарига ўт очишини қабул қила олмаймиз. Рисоладагидай хавфсизлик шароитлари яратилмас экан¸ француз армиясининг чиқиб кетиши масаласини кўтаришга тўғри келади¸ деди Франция раҳбари.

Афғонистондаги НАТО етакчилигидаги халқаро кучлар таркибида Франциянинг 3600 аскари бор ва 2001 йилдан бери бу мамлакатда 80 дан ошиқ француз ҳарбийси нобуд бўлди.

Афғонистондаги халқаро қўшинларни олиб чиқишнинг 2014 йилга белгиланган муддати яқинлашган сари¸ афғон ҳарбийларининг НАТО аскарларига қарши ҳужумлари кўпайиб бормоқда.
XS
SM
MD
LG