Линклар

Теҳрон БМТни ядровий олими ўлдирилишига алоқадорликда айблади


11 январ куни ўлдирилган Мустафо Аҳмадий Равшан.

11 январ куни ўлдирилган Мустафо Аҳмадий Равшан.

Теҳрон ҳукумати БМТ қошидаги Халқаро атом энергияси агентлигидан сиздирилган маълумот ўз ядровий тадқиқотчисининг ўлдирилишида фойдаланилганини даъво қилди.

Эрон ядровий дастури муаллифларидан бири Мустафо Аҳмадий Равшан 11 январ куни ўз машинаси эшигига ëпиштирилган магнит бомбаси портлаши оқибатида нобуд бўлган эди.

БМТдаги Эрон элчиси муовини Эшаг ал Ҳабиб¸ бу суиқасдни уюштиришда БМТ гуруҳи томонидан қўлга киритилган маълумотдан фойдаланилганини билдирди.

- Террорчи гуруҳлар ўз жирканч ҳаракатини амалга ошириб¸ нишонни аниқ белгилашда БМТ тизимлари¸ хусусан Хавфсизлик Кнегаши санкциялар рўйхати ва Халқаро Атом энергияси агентлиги расмийларининг ядровий олимларимиз билан ўтказган суҳбатларидан олинган разведка маълумотларидан фойдаланганига оид жиддий шубҳалар бор¸ деди Эрон дипломати жумладан.

БМТ матбуот котиби Мартин Несирки ҳозирда бу даъво ўрганилаëтганини билдирди.

Теҳрон ҳукумати ўз ядровий тадқиқотчисининг ўлдирилиши учун АҚШ ва Исроил махсус хизматларини айблади.

Аммо бу суиқасдни қоралаган иккала давлат расмийлари¸ бундай айбловни инкор қилмоқда.
XS
SM
MD
LG