Линклар

logo-print
Франция президенти Николя Саркози Эронга қарши ҳарбий ҳужум уюштириш бутун Яқин Шарқда уруш ва бош-бошдоқликка олиб келажагидан огоҳлантирди.

- Эронга қарши ҳарбий интервенция муаммони ҳал қилмайди¸ аксинча¸ Яқин Шарқда уруш ва хаос¸ балки ундан-да ëмонроқ жараëнларни бошлаб юборади. Шу боис бундай эҳтимолни олиш учун барча чоралар ишга солиниши лозим¸ деди Парижда дипломатлар билан учрашган Николя Саркози.

Теҳрон ҳукуматини ядровий бомба ясашга уринаëтганликда айблаб келаëтган АҚШ ҳукумати Эроннинг бу уринишларини тўхтатиш мақсадида барча эҳтимоллар очиқ қолаëтганини айтмоқда.

Душанба кунги йиғинида Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши янги иқтисодий санкциялар жорий қилиш масаласини муҳокама этади.
XS
SM
MD
LG