Линклар

logo-print

Бу гапни 12 йилдан бери Ўзбекистондан ташқарида яшашга мажбур бўлаётган ҳазрат Жўраев Озодликнинг "Эркин микрофон"ига айтди.

"Яхшиси ҳам, ёмони ҳам оптималлашди"

Сурхондарё вилоятидан қўнғироқ қилган Қаҳрамон Ўразалиев Ўзбекистонда фермер хўжаликлари қандай бўлиши кераклиги борасида “Баҳс майдонида” билдирилган фикр-мулоҳазаларга муносабат билдирди.

- Мен Баҳс майдони эшиттиришини эшитдим. Фермер хўжаликларининг афзалликлари бор. Жамоа хўжаликларининг ҳам афзалликлари бўлиши мумкин. Президентимиз буни ислоҳотларни олиб бораëтган вақтларида айтган эди. Кўп хил шаклини, плюрализм дейдими, мана шунақа шаклини тадбиқ этамиз. Ҳар хил хўжалик шаклида рақобатлашади, деган фикр бор эди-да. Шу фикр ҳозирда нима бўлиб фақат деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари қолиб жамоа хўжаликлари рақобатдан чиқиб кетди.

Бу шундай бўлиши керак эдики, жамоа хўжаликлари ўзини оқлайдига бўлса, бозор иқтисодиëти рақобатида ўзини кўрсатиши мумкин эди. Буни 100 фоиз жамоа хўжаликлари тузатиб юбормасдан, чорвачиликлар бундан мустасно.

Давлатнинг хўжаликлари мавжуд ҳозир ҳам. Лекин бу чорвачилик. Шунинг учун ҳозирги вақтда мана шу оптималлаштириш жараëнида айниқса яхши ишлаëтган, ëмон ишлаëтган фермер хўжаликлари биргаликда оптималлаштириб юборди-да, масалан 10 гектардан оиласини боқиб анча-мунча ишчиларга иш ҳақи бериб яхши ишлаб юрган фермер хўжаликлари кўп эди. Оптималлаштириш деган баҳона билан яхши ишлаган ҳам, ëмон ишлаган ҳам бирдан оптималлашиб кетди.

Менинг шахсий фикрим Ўзбекистон шароитида 16 гектардан фуқароларга фемер хўжалик қилиб пахта ва ғаллачиликка ихтисослаштириб бўлиб берса, ҳам фуқаролар ишли бўлади, ҳам давлат мана шундан яхши даромад қилади. Мен жамоа хўжалик деганига ҳам қўшиламан. Кўп шаклдаги мулкчилик дейилган эди бошда. Бозор иқтисодларига ўтиш жараëнида мана шундай кўп гапирилган эди. Ҳам жамоа хўжаликлари кўрсатсин ўзини, ҳам фермер хўжаликлари кўрсатсин ўзини. Бу ерда рақобат йўқ. Фермер фермер билан рақобатлашиши ким билади қамндай рақобатлашади. Барисига план бир хилда, кўз қараш бир хилда, - дейди сурхондарёлик суҳбатдош Қаҳрамон Ўразалиев.


"Томорқа сўраб президентга мурожаат қилдим"

Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманидан қўнғироқ қилган ногирон Қадамбой Матмуродов маҳаллий расмийлар унинг уйига бегона одамни прописка қилгани ҳамда ҳужжатлар топширганига анча вақт бўлганига қарамай ўзига томорқа берилмаётганидан нолиб, ёрдам сўраб Ўзбекистон Президентига мурожаат қилганини айтади.

- Хоразм вилояти, Ҳазорасп тумани, Питнак шаҳар, Соримой қишлоғи, Нукус маҳалласи, Бозиргон посëлкаси, 4-уй, 2-хонадон менга расмийлаштириб берилган. Иккита ордерим бор. Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномам бор.

2011 йил 1 июнида менга Питнак шаҳар ҳокими иккинчи ордерни берди. Мени оила бошлиғи қилди ва менга мана шу уйга эгалик ордери берди. Менинг ўғлим бўлмаган. Умуман қариндош-уруғ бўлмаган. Собиров Дилмурод деган шахсни ҳам менинг ордеримга қўшиб ëзиб берди. Шунчалик ҳам ҳақиқатсизлик ва адолатсизликлар бўладими?

Мени қийнашаяпти. Жойимни ҳам беришмаяпти. Қўшимча еримни ҳам беришмади. Мана бир парча ер ололмадим. Буғдой экиб нон ея олмадим юртимда ман.

Озодлик: Ҳамма норозилигингиз ўз уйингизга бегона одамни пропискага қўйишганими?

- Ҳа. Босимлар тўхтатилишини истайман. Бутун дунë халқларига мурожаат қиламан ëрдам беришсин. Қийин аҳволда қолдик.

Озодлик: Ким сизга босим ўтказаяпти?

- Мана президентимга айтдим. Шунда ҳам қўшимча еримни беришмади, - дейди Қадамбой ака.


"Ўзбекистонни тарк этишимга таъқиблар сабаб бўлди"

Эронда 11 йил муҳожиратда яшаганидан сўнг Покистонга кўчиб кетишга мажбур бўлган Ҳазрат Жўраев ҳақиқий мусулмон бўлгани учун Ўзбекистонда таъқибларга учрагани ва хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатни тарк этишга мажбур бўлиб, ҳозир дарбадарликда яшаётганини айтди.

- Мен Эронда қарийб 11 йил муҳожирликда яшадим. Ушбу муддат ичида ўзбекистонлик номи билан маълум бўлиб қолдим. 2011 йил апрелда БМТ мени ўзи ҳимоясига олишдан воз кечди. Бундан буëн Эронда қолиш хатарли эканлигини кўриб Покистонга келдим.

Ҳозир қаëққа боришни ва нима қилишни билмайман. Озодлик радиоси орқали дунëга чиқармоқчи бўлганим шу эди.

Фурсатдан фойдаланиб ўзини оппоқ қилиб кўрсатаëтган Ўзбекистон ҳукуматига ҳамда режимнинг ëвузликларини хаспўшлаëтганларга ҳам айтадиган гапим бор эди.

15 йил умримни, отамнинг пулини, кўзимнинг нурини ва қувватини сарфлаб ўқидим. Тошкент фармацевтика институтини имтиëзли тугатиб, Шофиркон туманида иккита хусусий дорихона очдим. Дорихонада ишлаш билан бирга диний илмларни ўргандим ҳамда шу ўрганганларимни одамларга етказдим. Менинг яшашим ҳеч кимнинг яшашидан кам эмас эди. Диндор бўлганим учун охир-оқибат ҳамма нарсамдан маҳрум бўлиб дарбадарликка юз тутдим.

Мана 12 йилдирки ҳамон дарбадарман. Бу гаплар менинг узун саргузаштимнинг мухтасар сарлавҳаси эди холос. Эй Ўзбекситон ҳукумати ва бу режимнинг маддоҳлари. Мен каби минглаб дарбадарларнинг, қамоқларда бегуноҳ ўтирганларнинг бу аччиқ қисматлари учун дунë олдида жавоб беринг.

Биз ҳам ўша юртнинг фарзандлари эдик. Биз ҳам бошқаларга ўхшаган инсон эдик. Яратган бизга ҳам ҳақ-ҳуқуқ ато этган эди. Аммо сиз зўравонлар бизни барча нарсамиздан айирдингизлар. Огоҳ бўлинг биз сизларни ҳаргиз кечирмаймиз. Огоҳ бўлинг сиз бизлардан мўмин бўлганимиз учун интиқом олдингиз,- дейди ҳозир Покистонда яшаëтган Ҳазрат Жўраев.

*************************

Муҳтарам муштарий, агар сизни ташвишга солаётган муаммолар бўлса, шунингдек, ўзингиз гувоҳи бўлаётган воқеа-ҳодисалар борасида Озодликка хабар бермоқчи бўлсангиз, бизга қўнғироқ қилинг ëки Skypeда биз билан мулоқотга чиқинг.

SMS ва қўнғироқларингизни +420 602 612 713 ва +420 777 148 199 рақамига йўлланг.

Skypeда Озодликни оzodskype деб қидиринг.

“Эркин микрофон” сизга мунтазир!

“Эркин микрофон” рукни остида берилаëтган фикр ва мулоҳазалар оддий ўзбекистонликларнинг шахсий кўз қарашлари ифодаси ва бу мулоҳазалар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG