Линклар

logo-print
Бугун Латвия Олий суди феврал ойида мамлакатда рус тилига иккинчи расмий тил мақомини беришга қаратилган умумхалқ референдуми ўтказиш режасини қонуний деб топди.

1991 йили Латвия СССРдан мустақиллигини эълон қилганидан бери латиш тили мамлакатдаги ягона давлат тили бўлиб келмоқда.

50 йил СССР таркибида бўлган Латвиядаги 2 миллионлик аҳолининг учдан бирини этник руслар ташкил этади.

Ўтган сентябр ойида мамлакатда ўтказилган умумхалқ сайловларида россияпараст мухолифат партияси парламентдаги ўринларга эга бўлганидан сўнг¸ рус тилига давлат тили мақоми бериш юзасидан референдум ўтказиш ғоясини ўртага қўйди.

Латвиянинг марказ-сўлчи ҳукумати аҳолини референдумда рус тилига расмий мақом бериш таклифига қарши овоз беришга чақирмоқда.
XS
SM
MD
LG