Линклар

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонга ҳарбий ёрдамни маъқуллади


АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонга ҳарбий ёрдам кўрсатишни маъқуллади, аммо мазкур мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари вазиятини танқид қилди.

Eurasianet.org сайти маълумотига кўра, АҚШ Президенти Барак Обама 31 декабр куни имзолаган мудофаа ҳақидаги қонун лойиҳасида Давлат котиби АҚШ манфаатларига хизмат қилишини асосли деб топса, истисно сифатида Қўшма Штатларнинг Ўзбекистонга ҳарбий ёрдамини қайта тиклаш назарда тутилган.

Ҳужжатда Ўзбекистондаги сиёсий эркинликлар, диний ва оммавий ахборот воситалари эркинлиги, қамоқхоналардаги вазият аянчли аҳволда экани, маҳбусларга нисбатан қийноқлар қўлланилиши, пахта етиштиришда катталар ва болалар мажбурий меҳнатга жалб этилиши, “Андижон фожиаси” юзасидан мустақил текширув ўтказишга ҳукумат томонидан рухсат берилмагани қайд этилган.
XS
SM
MD
LG