Линклар

ЕИ делегацияси раҳбари Ўзбекистон ТИВда қабул қилинди


Европа Иттифоқи делегациясига раҳбари Н.Жустен

Европа Иттифоқи делегациясига раҳбари Н.Жустен

Европа Иттифоқи делегациясига қайта раҳбар этиб тайинланган элчи Норбер Жустен 20 январ куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида қабул қилинди.

ЕИ делегацияси раҳбари Ўзбекистон расмийларига ишонч ёрлиғи нусҳасини топширди.

Мулоқот чоғида сиёсий диалог мустаҳкамланишига томонлар алоҳида эътибор қаратаётгани таъкидланган.

ТИВ маълумотига кўра, ҳозир ЕИ Ўзбекистон ташқи савдосида иккинчи ўринни эгаллаган.

Ўтган йил январ-август ойларида ўзаро савдо ҳажми 1,6 миллиард АҚШ долларини ташкил қилган.

Бу 2010 йилги кўрсаткичдан қарийиб 30 фоизга кўп. Ҳозир Ўзбекистонда 841та қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Улардан 218таси Европа Иттифоқи давлатлари сармояси ҳисобига ташкил этилган.

Учрашувда Ўзбекистон ва Европа Иттифоқини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашилган.
XS
SM
MD
LG