Линклар

Оттава шаҳридаги Россия элчихонаси ўз дипломатлари жосуслик билан боғлиқ жанжал сабабли Канададан дўнаб кетганини рад қилди.

Душанба куни канадалик прокурорлар флот разведкаси зобити Жеффри Пол Делислени махфий ҳарбий маълумотларни номаълум хорижий шахсга берганликда айблаган эди.

Канада ва НАТОга оид ўта махфий маълумотларни Россия қўлга киритгани ҳақидаги миш-мишларни Канада ҳукумати ҳозирча тасдиқламади.

Канаданинг СиБиСи телеканали хабарига кўра, флот зобити қўлга олинганидан кейин Россиялик икки дипломатнинг ишонч ёрлиқлари бекор қилинган.
XS
SM
MD
LG