Линклар

logo-print

Франция Мудофаа вазири Афғонистонга борди


Франция Мудофаа вазири Ж.Лонгет, Кобул, 2012 йил 21 январ.

Франция Мудофаа вазири Ж.Лонгет, Кобул, 2012 йил 21 январ.

Франция Мудофаа вазири Жерард Лонгет Афғонистон раҳбарлари билан музокара олиб бориш учун Кобулга борди.

Бу ташриф Афғонистон армияси аскари жума куни тўрт француз ҳарбийсини отиб ўлдирганидан кейин амалга ошмоқда.

21 январ куни Лонгет ҳужум оқибатида яраланган 12 нафар француз аскарини бориб кўрди.

Франция Мудофаа вазирининг Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай, ҳукуматнинг юқори лавозимли расмийлари ва НАТО раҳбарлари билан сўзлашувлар олиб бориши режаланган.

Лонгет бу ташрифидан Афғонистон ҳарбийларини тайёргарликдан ўтказишда Франция ҳарбийлари дуч келаётган хавфни бахолашда фойдаланиши кутилмоқда.

Мудофаа вазирининг ҳулосаси асосида Париж 2014 йил тугашини кутмай, Франция қўшинларини муддатидан олдин Афғонистондан олиб чиқиш хусусида қарор қабул қилиши айтилмоқда.

Франс Пресс ахборот агентлиги хабарига кўра, ҳозир Афғонистонда Франциянинг 3 минг 600 нафар ҳарбийси бор.

2001 йилдан бери Афғонистонда 80дан ортиқ француз аскари ҳалок бўлган.
XS
SM
MD
LG