Линклар

“Ўзбекэнерго” давлат ҳиссадорлик ширкати 2012 йил январ ойида Афғонистонга тўққиз миллион АҚШ доллари миқдорида электр энергияси етказиб беради.

Буни "Дэ Афганистан Брешна Ширкат" миллий энергетика компанияси молиявий директори айтганига асосланиб Регнум ахборот агентлиги маълум қилди.

Директорга кўра, ҳозир Ўзбекистондан импорт қилинаётган электр энергияси Афғонистон пойтахти Кобул, шунингдек, Бағлон ва Парвон вилоятларида ишлатилмоқда.

Қиш мавсумига қадар Ўзбекистон 6 ой давомида Афғонистонга ойига 3 миллион долларлик электр энергия етказиб берган.

Қишда электрдан фойдаланиш кўпайгани сабабли экспорт ҳажми ойига 5 миллион долларга етган.

Афғонистон электр ширкати раҳбари январ ойида Ўзбекистон Афғонистонга бир кВт электр энергиясини олти сентдан сотишини айтган.

Айни пайтда Ўзбекистоннинг қатор вилоятлари аҳолиси электр тақчиллигидан шикоят қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG