Линклар

Ҳамд Карзай Ҳизби Исломий гуруҳи вакиллари билан учрашди


Афғонистон Президенти Ҳ.Карзайнинг парламентдаги чиқиши, Кобул, 2012 йил 21 январ.

Афғонистон Президенти Ҳ.Карзайнинг парламентдаги чиқиши, Кобул, 2012 йил 21 январ.

Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай жанггарилар делегацияси билан шахсан учрашганини маълум қилди.

Карзай Кобулда Афғонистон парламенти аъзоларига, биз яқинда Ҳизби Исломий делегацияси билан музокара олиб бордик, деди.

Афғонистон раҳбари учрашув қачон бўлиб ўтганини маълум қилмади.

Ҳизби Исломий радикал гуруҳига Гулбиддин Ҳикматёр бошчилик қилади.

Гуруҳ жанггарилари Афғонистоннинг шимолий ва шарқий минтақаларида қўпорувчилик амалиётларини амалга ошириб келмоқда.

Мазкур гуруҳ АҚШ ҳукуматининг террорчи гуруҳлар рўйхатига киритилган.
XS
SM
MD
LG