Линклар

logo-print
Мисрнинг Марказий сайлов комиссияси Мусулмон биродарлиги партияси мамлакат парламентидаги ўринларнинг 47,18 фоизини эгаллаганини эълон қилди.

Парламент сайловининг якуний натижаларига кўра, Озодлик ва адолат партияси янги Халқ Ассамблеясидаги 235 ўринни эгаллашга муваффақ бўлган.

Ўта консерватив қарашдаги Салафий Ал-Нур партияси парламентда 121 ўринни, либерал Вафд партияси вакиллари эса парламентдаги ўринларнинг тўққиз фоизини эгаллаган.

Бу ўтган февралида президент Ҳусни Муборак ҳокимиятдан ағдарилганидан бери Мисрда ўтказилган биринчи эркин парламент сайлови натижаси эди.

Ноябр ойида бошланган сайлов уч босқичда ўтказилди.
XS
SM
MD
LG