Линклар

logo-print
Республикачилар партиясидан АҚШ президентлигига номзодлик учун кураш олиб бораётган Нют Гингрич Жанубий Каролина штатида ўтказилган сайловда ғолиб чиқди.

Шанба куни Республикачилар партияси аъзолари Гингрични жорий йил ноябрида ўтказиладиган президент сайловида иқтидордаги президент Барак Обамага муносиб рақиб деб топдилар.

Дастлабки натижаларга кўра, Гингрич республикачи сайловчиларнинг 40 фоиз овозини олишга муваффақ бўлган.

Шу пайтгача Республикачилар партиясидан президентликка асосий даъвогар бўлиб келган Митт Ромней сайловчиларнинг 28 фоиз овозини олган.

Ғолиб чиққани маълум бўлганидан кейин Гингрич ўз тарафдорларига президент Обама билан бахсга тайёр эканини айтди.
XS
SM
MD
LG