Линклар

Баҳрайнда намойишчилар ва хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув юз берди.

Хабарларга кўра, тўқнашув пойтахт Манамадан шимол томонда жойлашган Муҳаррақда дафн маросимида рўй берган.

Мотам маросими иштирокчиларига кўра, 24 яшар Юсуф Мували полиция ҳибсхонасида ўлган. Расмийлар эса бу иддаони рад қилган.

Тўқнашув пайтида бир неча одам жароҳат олгани, кўплаб автомобиллар шикастлангани айтилмоқда.

Хабарларга кўра, шанба куни Баҳрайннинг бошқа ҳудудларида ҳам тўқнашувлар юз берган.

Автомобил ғилдиракларини ёққан намойишчилар ҳукуматдан сиёсий маҳбуслар озод қилинишини талаб қилганлар.
XS
SM
MD
LG