Линклар

Ливияда намойишчилар давлат идорасига ҳужум қилди


Бенғози шаҳридаги намойиш қатнашчиси, 2011 йил октябр.

Бенғози шаҳридаги намойиш қатнашчиси, 2011 йил октябр.

Бенғози шаҳрида намойишчилар мамлакатни идора қилиб келаётган Ливия ўтиш даври кенгаши қароргоҳини штурм қилди.

Одамлар мамлакат собиқ раҳбари Муаммар Қаддафий режимига алоқадор расмийлар лавозимидан бўшатилиши ва Ливияга тегишли маблағлар қандай мақсадларга сарфланаётгани бўйича шаффоф маълумот берилишини талаб қилиб бир неча ҳафтадан бери норозилик намойиши ўтказиб келаётган эди.

Муваққат ҳукумат расмийлари эса Қаддафий даврида давлат идорасида ишлагани учун юзлаб одамни ишдан бўшатиб юбориш имконсиз эканини таъкидлаб келмоқда.
XS
SM
MD
LG