Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:55

Ўзбекистонда ўтган йили Chevrolet савдоси қисқарди


Ўзбекистонда 2013 йилда ишлаб чиқарила бошланиши режаланган Chevrolet Cobalt автомобили.
Ўзбекистонда 2013 йилда ишлаб чиқарила бошланиши режаланган Chevrolet Cobalt автомобили.

General Motors Co. ширкати маълумотига кўра, 2011 йили Ўзбекистонда 121 минг 584 та автомобил сотилган.

Бу 2010 йилдаги кўрсаткичга қараганда, 19,4 фоизга камдир. Бир йил олдин Ўзбекистон ички бозорида қарийб 143 мингта Chevrolet автомобиллари сотилган эди.

Ўзбекистон Chevrolet автомобиллари муваффақиятли сотилаётган ўнта энг яхши бозор рўйхатида саккизинчи ўринни эгаллади.

Мазкур рўйхатда биринчи ўринни АҚШ (1.775.812 та автомобил сотилган), иккинчи ўринни Бразилия (632.201), учинчи ўринни Хитой (595.068), тўртинчи ўринни Россия (173.485та автомобил сотилган) давлатлари эгаллади.

Европа бизнес уюшмасининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, 2011 йилда GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари савдоси Россияда бир йил олдингига нисбатан 25 фоизга кўпайган. Россияда ўтган йил давомида 92 минг 778 та Chevrolet автомобилларини сотилган.

Хусусан, ўтган йил Россия бозорида 54 минг 567 та Неския (ўсиш 24 фоиз), 38 минг 211 та Матиз (ўсиш 25 фоиз) русумидаги енгил автомобиллар сотилган.

Нексия Россияда энг кўп сотилган автомобиллар рўйхатида тўққизинчи, Матиз эса 17-ўринни эгаллаган.

1996 йилда Ўзбекистон ҳукумати ва Жанубий Кореянинг Daewoo Motor ширкати билан тенг шерикчилик асосида автомобил ишлаб чиқарадиган УзДэуАвто қўшма корхонасини таъсис этганди. Янги завод йилига 250 минг дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган.

2005 йилда Ўзбекистон Daowoo акцияларининг 50 фоизини сотиб олган. 2007 йилда эса Ўзавтосаноат ва АҚШнинг General Motors ширкатлари УзДэуАвто ўрнида GM Uzbekistan қўшма корхонаси ташкил этиш ҳақида шартнома имзолаган. GM мазкур қўшма корхонанинг 25 фоиз акциясига эга.

GM Uzbekistan қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари Россия, Қозоғистон, Озарбайжон, Молдова, Украина, Беларус, Грузия, Арманистон, Туркманистон ва Афғонистонда сотилмоқда.
XS
SM
MD
LG