Линклар

logo-print
Ўзбектелеком ҳиссадорлик ширкати 2012 йил 20 январдан бошлаб Интернет хизмати провайдерларига 1 Мбит/с хизмат нархини 5,8 фоизга камайтириб, 500 АҚШ долларига туширди.

Infocom.uz сайти хабарига кўра, 2011 йил давомида интернет хизмати провайдерлари учун белгиланган нархлар тўққиз марта камайтирилган.

Ўтган йил январидан 1 Мбит/с Интернет хизмати нархи 849 АҚШ долларини ташкил қилган бўлса, 12 ой давомида нарх 60,8 фоизга камайтирилиб, 2012 йил 20 январдан бошлаб 500 АҚШ долларини ташкил қилмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, 2011 йилнинг тўққиз ойи давомида ўзбекистонлик Интернет фойдаланувчилар сони 7,9 миллионга етган.

Улардан 3 миллион 570 минги алоқа линиялари орқали, 4 миллион 327 минг фуқаро уяли телефон алоқаси орқали Интернетдан фойдаланмоқда.
XS
SM
MD
LG