Линклар

logo-print
Хорвалияда мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиши ёки бўлмаслиги борасида референдум ўтказилмоқда.

Сўров натижалари референдумда хорватияликлар Европа Иттифоқига қўшилишни ёқлаб овоз беришларини кўрсатган.

Шанба куни Ташқи ишлар вазири Весна Пусич фуқароларни референдумда иштирок этишга чақирган эди.

- Барча сўров натижалари фуқароларнинг аксари Хорватия Европа Иттифоқига аъзо давлат бўлиши истагида эканликларини кўрсатган. Шу боис бу сайлов натижасида акс этиши учун имкон қадар кўп одам овоз берш жараёнида иштирок этиши лозим, деди Хорватия Ташқи ишлар вазири.

Айни пайтда, Хорватиянинг ЕИга қўшилишига қарши бўлган мингга яқин одам шанба куни пойтахт Загребда намойиш ўтказди.

Ўтган йил Хорватия ЕИ билан 2013 йил июлида Иттифоққа 28 аъзо давлат бўлиб қўшилиш ҳақида келишув имзолаган эди.
XS
SM
MD
LG