Линклар

Ливия Ўтиш даври кенгаши раҳбари ўринбосари истеъфога чиқишини айтди


Ливия ўтиш даври кенгаши раҳбарининг ўринбосари Абдул Ҳафиз Ғода норозиликлар сабабли истеъфога чиқаётганини маълум қилди.

Ғода Ал-Жазира телеканалига истеъфога чиқиши “ҳозирда муҳим эканини ва бу мамлакат учун фойдали бўлиши”ни урғулади.

22 январ куни Бенғози шаҳридаги университетда тўрт мингга яқин талаба норозилик намойиши ўтказиб Абдул Ҳафиз Ғоданинг истеъфосини талаб қилдилар.

Намойишчилар Ғодани оппортунизмда айбладилар. Талабалар намойишидан олдин мамлакатни идора қилиб келаётган Ливия ўтиш даври кенгашининг Бенғози шаҳридаги қароргоҳи намойишчилар томонидан штурм қилинган эди.
XS
SM
MD
LG