Линклар

Тошкентда "Ice-avenu" деб номланувчи янги болалар яхмалаги ишга тушди.

Яхмалакнинг умумий майдони 50 метрга 25 метр сахнни ташкил этади.

Музда сирпаниш майдони Электроаппарат заводининг ёнидаги Фурқат номидаги истироҳат боғида жойлашган.

Боғ ходимларига кўра, яхмалакдаги муз табиий.

Айни пайтда Тошкентда сунъий муз қопламасига эга яхмалак ҳам ишламоқда.

Бундай яхмалак Юнусобод мавзеидаги болалар учун очилган.

Тошкентда 1970 йилдан бошлаб “Алпомиш”¸ ўша пайтда “Юбилей”муз саройи фаолият юритган.

Ўзбекистондан музда фигурали учиш бўйича таниқли спортчилар етишиб чиққан.
XS
SM
MD
LG