Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:17

Габриэл Гиффордс АҚШ Конгресини тарк қилмоқчи


U.S. -- Representative Gabrielle Giffords, 2008
U.S. -- Representative Gabrielle Giffords, 2008
АҚШнинг Аризона штатидан Конгресга сайланган ва 2011 йилда бошидан ўқ еб яраланган Габриэл Гиффордс АҚШ конгреси депутатлигидан воз кечажагини билдирди.

Балки бир оз вақт ўтиб сиëсатга қайтишини айтган, Габриэл Гиффордс бутун вақти муолажа учун сарф бўлаëтганлигини билдирган.

Габриэл Гиффордс 2011 йилнинг 8 январида Аризона штатининг Тусон шаҳрида ўз тарафдорлари билан учрашаётган пайтда қуролланган шахс унга орқа тарафдан ўқ узган эди.

Оқибатда, 6 киши қурбон бўлган эди. . Улар орасида 9 ёшли қизалоқ ва федерал судя ҳам бор эди.

Шундан кейин Гиффордс оғир жарроҳлик амалиёти боис тирик қолган эди.

Бу ҳодисадан сўнг чиқиш қилган АҚШ Президенти Барак Обама буни "миллий фожеа", деб атаган эди.
XS
SM
MD
LG