Линклар

Араб Лигаси Башар Асад истеъфосини талаб қилди


Syria -- Members of the Free Syrian Army take parti in an anti-regime demonstration in Marat al-Numan, 15Jan2012

Syria -- Members of the Free Syrian Army take parti in an anti-regime demonstration in Marat al-Numan, 15Jan2012

Араб давлатлари Лигаси Суриядаги фуқаровий тўқнашув билан боғлиқ муаммолар ечимига оид янги режани ишлаб чиқди.

Бу режага асосан Сурия президенти Башар Асад ҳокимиятни вице-президентга топшириб миллий бирлик ҳукуматини тузиши керак.

Шундан кейин Сурияда янги сайловлар ўтказилиши лозим.

Йил бошидан бери Сурияда қолаëтган Араб лигаси кузатувчилари Дамашқ режими билан имзоланган мамлакатдаги зўравонликларни тўхтатишга қаратилган келишувни амалга оширишга ëрдам беришга уринмоқда.

Аммо ҳозирча Сурияда зўравонликлар тўхтамаëтир.

БМТ маълумотига кўра, Сурия Президенти Башар ал-Ассад режимига қарши март ойида оммавий намойишлар бошланганидан бери беш мингдан ортиқ одам нобуд бўлган.

Сурия Инсон ҳуқуқлари ташклотига кўра, президент тарафдори бўлган гуруҳлар 34 кишини ўғирлаб кетган ва ўлдирган.
XS
SM
MD
LG