Линклар

logo-print

АҚШ Яманнинг собиқ президентига виза берди


Yemen -- President Ali Abdullah Saleh attends a meeting of his General People's Congress party in Sanaa, 04Jan2012

Yemen -- President Ali Abdullah Saleh attends a meeting of his General People's Congress party in Sanaa, 04Jan2012

АҚШ Яман президентлигини тарк қилаëтган Али Абдуллоҳ Солиҳга виза берганлигини тасдиқлади.

Айни пайтда АҚШ расмийлари Али Абдуллоҳ Солиҳнинг врачлар белгилаган муолажа муддатидан кейин Американи дарҳол тарк этишини билдирмоқда.

Ўзининг АҚШга кетиши ҳақида Али Абдуллоҳ Солиҳ якшанба кечқурун ўз телемурожаатида маълум қилди.

Ўз мурожаатида Али Абдуллоҳ Солиҳ 33 йил президент бўлиб давлатни бошқарганида йўл қўйган ҳатолари учун халқдан узр сўради.

Барак Обама маъмуриятининг исми ошкор қилинмаган мулозимига кўра, Солиҳ вакиллари АҚШнинг Ямандаги элчихонасига мурожаат қилиб, унинг тиббий муолажалар олиш учун АҚШга сафар қилиш нияти ҳақида билдирган.

Бундан олдин Яман президенти Али Абдуллоҳ Солиҳ ҳокимиятни топшириш ҳақида шартнома имзолаган эди.

Араб давлатлари воситачилигида эришилган келишувга мувофиқ, Яманни 33 йил бошқарган Солиҳ ўзига дахлсизлик берилиши эвазига ваколатларини топширди.

Шанба куни Солиҳнинг Яманда суд қилинишини талаб қилган намойишчиларнинг ўққа тутилиши оқибатида тўққиз кишининг ўлдирилишидан бир неча соат ўтиб, у АҚШга жўнаб кетиши ва ўрнига келадиган одамга йўл очиб бериши ҳақида билдирди.
XS
SM
MD
LG