Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:24

ЕИ Эронга нисбатан кучайтирилган жазо чораларини жорий қилади

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳукуматлари Эронни ядровий дастуридан воз кечишга мажбурлашга қаратилган янги санкциялар ҳақида деярли келишиб олганлар.
Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳукуматлари Эронни ядровий дастуридан воз кечишга мажбурлашга қаратилган янги санкциялар ҳақида деярли келишиб олганлар.
Европа Иттифоқи бугун Эронга нисбатан жиддий тарзда қаттиқлаштирилган жазо санкцияларини жорий қилиши кутилмоқда.

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари бугун Брюсселда бўладиган йиғинда Эрондан нефт импортига эмбарго жорий этиш ва Эрон Марказий банкининг Европадаги ҳисобларини музлатиш ҳақида қарор чиқариши мумкин.

Бундан олдин Франция Ташқи ишлар вазири Алан Жюппе пайшанба куни Парижда австралиялик ҳамкасби Кевин Радд билан музокаралар сўнггида баён қилган эди..
-Эрон режимини уранни тўйинтириш ишларидан воз кечишга мажбурлаш учун санкциялар кучайтирилмоғи керак. Биз икки соҳада санкция қўллаш ҳақида таклиф киритдик. Эрон нефтига эмбарго ҳамда бу мамлакат марказий банки ҳисобларини музлатиш, - деди Жюппе.
Европа дипломатик доираларидан олинган маълумотга кўра, Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳукуматлари Эронни ядровий дастуридан воз кечишга мажбурлашга қаратилган янги санкциялар ҳақида деярли келишиб олганлар.
Ғарб давлатлари Эрон яширинча атом қуролини яратишга уринаётганидан хавотир билдириб келмоқда.
Аммо, расмий Теҳрон ўз ядровий дастури тинч мақсадларни кўзлашини айтиб келади

XS
SM
MD
LG