Линклар

Сурия Араб Лигаси режасини қабул қилмади


Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирларининг якшанба куни Қоҳирада ўтган йиғилиши.

Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирларининг якшанба куни Қоҳирада ўтган йиғилиши.

Сурия ҳукумати Араб Лигасининг мамлакатни тиклаш бўйича таклиф қилган режасини қабул қилмади.

Сурия давлат телевидениесида берилган расмий баёнотга кўра, бу режа Сурия ҳукуматига қарши фитна, деб баҳоланмоқда.

Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирлари якшанба куни Қоҳирада қабул қилган режага мувофиқ амалдаги президент Башар ал-Ассад ҳокимиятни ўз ўринбосарига бериши ҳамда муддатидан аввал ўтказиладиган парламент ва президентлик сайловидан олдин бирлашган ҳукуматни тузиши керак.

Муҳолифат вакилларидан ҳам иборат бўлган миллий ҳукуматни тузиш учун президент Ассадга икки ойлик муддат таклиф қилинган эди.

Эндиликда Араб Лигаси бу ҳужжатни БМТ муҳокамасига топширажагини айтмоқда.

БМТ берган маълумотларга кўра, ўн ойдан буён президент Башар ал-Ассад режимига қарши Сурияда давом этаётган намойишлар давомида 5 мингдан ортиқ одам ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG