Линклар

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов баёнотига кўра, 2012 йил якунига бориб мамлакатдаги аҳоли сони 30 миллион кишига етади.

Ўзбекистон ҳукуматининг йил якунларига бағишланган ялпи мажлисида сўзлаган президент Каримов айни пайтда Ўзбекистон аҳолиси сони 29 миллион 550 минг кишига етганини ҳам маълум қилган эди.

17 миллион 157 минг ўзбекистонлик меҳнатга лаёқатлидир.

Ўзбекистонда аҳоли сони сўнгги бор бундан 22 йил муқаддам рўйхатга олинган.

2011 йилнинг март-апрел ойларида Ўзбекистон аҳолиси президент қарорига биноан аҳоли пунктларини оралатиб рўйхатга олинган эди.

2011 йилда эълон қилинган расмий статистик маълумотларга кўра, айни кезда Ўзбекистонда туғилиш кўрсаткичи пастлаб, ўлим ҳолати эса юқорилаб бормоқда.
XS
SM
MD
LG