Линклар

Волгоградда уч мардикор ёнғинда жароҳат олди


23 январга ўтар кечаси соат иккиларда Россиянинг Волгоград вилояти Котельники тумани Нагавское қишлоғида бир неча ойдан буён ўз иш ҳақини ололмаётган 200 га яқин ўзбек мардикори яшаган ўтовларда ёнғин чиқди. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ишчилар ётоғида беҳуш ётган 3 нафар ўзбекистонликни қутқариб олди.


Волгограддаги Ватандош ўзбеклар иттифоқи фаоли Дилбар Жуманиёзованинг Озодликка айтишича, ёнғинда 22, 25 ва 26 ёшдаги уч ўзбекистонлик жароҳатланган.

- Биноси ёниб кетдида, уч киши пишди. Бу ўша пул оломасдан ётган 200 киши орасидагилар. Ожог бўлди, ҳеч ким ўлгани йўқ. Мен ҳар куни улар билан хабарлашиб турибман, деди Дилбар Жуманиёзова.

Ўзбекистон фуқаролари маҳаллий Котелники туман шифохонасига ётқизилди. Врачлар жароҳат олганларнинг аҳволини ижобий, дея баҳоламоқда.

Ўзини Исмоил, деб таништирган меҳнат муҳожирларидан бири ҳодиса тафсилотларини гапириб берди.

- Кечки пайт печкадан ўт чиқиб палатка ёниб кетдида. Ўчиролмадик – сув-пув, ҳеч нарса пожарний шароит йўқ эдида. Палаткадаги боллар то уйқудан туриб палаткадан чиқиб келгунича биттасини қўли оёғи, қўли куйдида. Бирини болнитсага ётқизди – қўли куйганни, иккитасига дори-пори суртиб жавоб бериб юборипти.

Душанбага ўтар кечаси чиққан ёнғинда жароҳатланганлар Волгограддаги “Нагавское” Агрохолдинги томонидан ишлатилиб, бир неча ойдан бери ўз ҳақини ололмаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларидир.

Исмоилнинг айтишича, ўзи ва 200 га яқин ўзбек мардикорининг муаммоси ҳозирча ҳал бўладиганга ўхшамаяпти.

- Бизни ойлигимизни сентябргача 6 мингдан, сентябрдан кейин 8 мингдан, деб белгилаган эди. Энди 13 фоиз солиғ, 6 ойдан буёғига келганларга 30 фоиз солиғ ушлайди экан. Хуллас, Али Хўжа, Хўжа Али бўляпти. Улар шанба-якшанбани отдих,деб ҳимоблаяпти. Ҳозир областной прокуратура текшириьб ётибди. Бугунча жавоб чиқмаса керак, деди ўзини Исмоил деб таништирган ва иш ҳақи учун курашни давом эттираётган ўзбек мардикорларидан бири.

Россиянинг Волгоград вилоятида 200 га яқин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирига иш ҳақи берилмаётгани, қишнинг совуқ кунларида далада ишлаётган мардикорлар озиқ-овқатсиз қолгани ҳақида Озодлик олдин ҳам хабар берган эди.
XS
SM
MD
LG