Линклар

Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари Эронга қарши нефт эмбаргосини маъқуллади.

Бугун Брюсселга йиғилган ЕИ вазирлари кўзда тутган жазо чоралари орасида Эрон билан нефт ва нефт маҳсулотларини олди-бердисига оид янги шартномалар имзоламаслик ҳамда мавжуд шартномаларни шу йилнинг 1 июлига қадар тўхтатиш кўзда тутилган.

Британия Ташқи ишлар вазири Уилям Ҳааг бу чоралар жамланмасини "мислсиз санкциялар", деб баҳолади.

ЕИнинг Ташқи сиёсат масалаларига масъул раҳбари Катрин Эштон эса бундай кескин чоралардан мақсад ҳануз Эронни музокаралар столига қайтариш эканини яна бир карра урғулади.

Ғарб давлатлари Эроннинг тобора ривожлантириб бораётган ядровий тадқиқотлари ортида атом қуроли яратиш нияти бор, деган гумонда. Теҳрон эса тинч мақсадларни кўзлаганини айтиб, бу борадаги айбловларни рад этиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG