Линклар

Мисрнинг янги сайланган парламенти илк сессиясини бошлади ва депутатлар қасамёдга келтирилди.

Парламентдаги энг ёши улуғ қонунчи Маҳмуд ал-Саққаҳ раислигидаги сессия собиқ президент Ҳусни Муборакни ҳокимиятдан кеткизган намойишлар чоғида қурбон бўлганлар хотирасига бир дақиқалик сукутдан бошланди.

Душанба куни кечга қадар Қонунчилик палатаси ўз раисини сайлаши кутилмоқда. Хабарларга кўра, раис Мусулмонлар биродарлиги ва Адолат партиясидан сайланади.

Ушбу партия сўнгги ўн йиллар ичида Мисрда илк бор ўтказилган эркин сайлов чоғида ғалабага эришган йирик партия бўлди.
XS
SM
MD
LG