Линклар

Қозоғистондаги мухолиф партия биносида тинтув ўтказилди


"Алға" партияси етакчилари Владимир Козлов (чапда) ва Серикболсин Абдилдин.

"Алға" партияси етакчилари Владимир Козлов (чапда) ва Серикболсин Абдилдин.

Қозоғистон махсус қўшинлари мамлакатда рўйхатдан ўтказилмаган "Алға" партияси биноси, шунингдек, партия етакчилари ва фаоллари уйларида тинтув ўтказди.

Партия аъзоларининг Озодлик радиосига айтишича, тиш-тирноғига қадар қуролланган ҳарбийлар уларни душанба тонгдан партия котибияти биносига қўймаган.

Шунингдек, ҳарбийлар тинтув сабабларини билдирмагани айтилмоқда.

Бироқ ўз исмини очиқ айтмаган партия фаолларидан бири бу тинтувнинг 16 декабрда Жанаўзен шаҳрида қонли бостирилган норозилик намойишлари бўйича бораётган тергов жараёни билан боғлиқ эканини айтмоқда.

Бундан бироз муқаддам партиянинг Олмаотадаги бўлими раҳбари Айжангул Амирова ҳибсга олинган ҳамда тергов жараёни доирасида Жанаўзенга олиб кетилгани айтилган эди.

"Respublika" интернет нашри берган хабарга кўра, "Алға" партияси етакчиси Владимир Козлов уйида ўтказилган тинтувга 20 га яқин ҳарбий келган ва натижада мухолифат фаоли уйидан компютер ҳамда бир қатор ҳужжатларни олиб кетган.
XS
SM
MD
LG