Линклар

logo-print

23 январ куни Dubai Matchworld Cup 2012 чемпионати доирасида Санкт-Петербургнинг Зенит ва Ўзбекистон олимпия терма жамоалари ўртасидаги финал ўйин 5-0 ҳисобида петербургликлар фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиннинг асосий қисмига қўшиб берилган вақтда Ўзбекистон олимпия терма жамоаси 11 метрлик жарима тўпи амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Аммо бу имкониятдан Александр Гейнрих фойдалана олмади.

Шундай қилиб Зенит жамоаси Dubai Matchworld Cup 2012 чемпионати ғолиблигини қўлга киритди.

Шунингдек, бугун Dubai Matchworld Cup 2012 чемпионати доирасида учинчи ва тўртинчи ўрин учун бўлиб ўтган учрашувда "Бунёдкор" футбол клуби Украинанинг "Шахтёр" клуби устидан ғалаба қозонди.

23 январ куни Тошкент вақти билан соат 18да бошланган ўйин вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Ўйин якунида берилган 11 метрлик жарима тўпи баҳсида "Бунёдкор" футболчилари устунликка эришди ва 5:4 ҳисобида "Шахтёр" жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Ушбу ўйин Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клубига Dubai Cup чемпионатнинг бронза медалини келтирди.
XS
SM
MD
LG