Линклар

logo-print

Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов Вазирлар Маҳкамасининг 19 январ кунги мажлисида қилган маърузасида бугунга келиб Ўзбекистонда саккиз миллион одам интернетдан фойдаланаётганини таъкидлади.


Ўзбекистон Алоқа ва ахборот агентлиги маълумотига кўра, 8 миллион Интернет фойдаланувчидан 3 миллион 570 мингги алоқа линиялари орқали, 4 миллион 327 минг ўзбекистонлик уяли телефон алоқаси орқали Интернетдан фойдаланмоқда.

2010 йилда Интернетга уланиш хизматларини кўрсатувчи корхоналар 934 бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 939 тага етган. Интернет-кафелар сони эса 985 дан 1032 тага чиққан.

Ҳафта саволи рукнининг бугунги сонида респондентларга “Интернетга неча кунда бир кирасиз?” деган савол билан мурожаат қилдик.

Оминахон, тошкентлик талаба:


- Деярли ҳар куни Интернетга кираман. Ярим соат, бир соат ўтираман. Бир хилларда Одноклассникида ўтираман. У-бу нарса керак бўлса, Google га кириб тураман.

Озодлик: Интернет учун бир ойда неча пул тўлайсизлар?

- Бизларда ҳар хил интернет компаниялари борку. Инсонетникидан кўпроқ ишлатамиз. Ҳар хили бор. 2000 сўмлик бор, 5000 сўмлик бор. 2000 сўмликдан бир ойда уч-тўрт маротаба оламан.

Махсума, тошкентлик уй бекаси:


- Йўқ, мен билмайман Интернетга чиқишни. Хоҳлайман, ўтириб шуғулланишга лекин қўлим тегмади. Шу нарса учун вақтим бўлмади. Ўтирсанг анча ўтиришинг керак унинг тепасида. Ўрганаман. Роса қизиқаман. Билгим келади ҳамма нарсани. Лекин имкониятим бўлмайди. Уй ишлари билан, ошхиона билан машғул бўлиб қоламан. Кечки пайт телевизор кўрсам, болалар ўтириб олади, менга тегмайди. Улар ўзи билан ўзи овора. Менга очеред ҳам келмайди.

Жасур, жиззахлик талаба:


- Телефон орқали кираман. Агент очганман, асосан агентда гаплашаман. Футбол хабарларини эшитаман, сизларнинг сайтларингга кираман. Бизда кечаси билан свет ўчади. Свет ўчган пайтда интернетда ўтираман. Битта мен эмас уйда кўпчилик. Акам ҳам интернетда ўтиради.

Коллеждаги болаларнинг ҳаммасида интернет бор. Коллежда ҳам 300 та бола ўқийди. Ҳар битта хонадонда интернет борда. Кечаси олтиларда қоронғи тушиб бошлайди. Шу билан свет ëнгунча интернетда ўтираман. Бир хил пайтлар свет умуман ëнмайди. Олти соатлаб интернетда ўтираман.

Дадам уч-тўрт марта телефонимни отворган кўзингнинг зрениесини бузасан деб. Бир ой давомида интернетга 15 доллар пул кетиб қолади. Сўмда 30 минг бўлади. Э, интернет орқали танишиб, зўр бўлиб кетди. Интернетни билмайман десангиз, болалар устингиздан кулади. Мол боқишда болалар доимо интернетда ëзишиб ўтиради. Ҳамма жойда интернетдамиз қўл телефони орқали.

Мамаюнус, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходими:


- Интернет бор. Ҳамма интернетдан фойдаланади. Оиламизда уч киши ҳам шуғулланади. Ўзим айтаман очиб беришади. Ҳафтасига икки-уч марта кираман. Ўзимга тааллуқли медицина мавзуини кўраман мен. Флешкасини олиб келганмиз, ўша бўйича ишлатамиз. Қанча пул тўлашимиздан хабарим йўқ. Қизларим олиб келади.

Озодлик: Болаларингизчи?

- Ҳар куни Компютер орқали бир-икки соат киришади. Қўл телефони кўпинча батареяси ўтириб қолади, бошқа бўлади. Компютер маъқулда. Бу ҳозирги вақт талабида. Замон талаби бу.

Назифа, Иқтисодиëт вазирлиги ходими:


- Интернет ишхонада бор. Уйда йўқ. Бизлар эрталабдан кечгача ишда бўламиз. Шунга уланмаган уйда. Ўғлим институтда ўқийди. Институтнинг кутубхонасида фойдаланади. Масалан, ҳозир ҳар кун фойдаланаяпти. Сессияда уларда. Ҳар кун у-бу нарсаларни қарайди. Интернетдан бир йилдан бери фойдаланяпмиз. Олдин фойдаланмасдим.

Маҳбуба, андижонлик ўқитувчи:


- Интернет йўқ, фойдаланмаймиз. Ëшим 50да.

Озодлик: Касбингиз нима?

- Ўқитувчиман адабиëтдан. Интернетга киришни ҳам, бошқани ҳам билмаймиз. Телевизор бор, радио бор, ўшалардан фойдаланаверамиз. Ҳозир шошиб турган эдим. Бир ëққа кетаëтган эдим. Ëшлар қизиқади унақа нарсага. Бизда ишимиз етарли.

Адҳам ака қўқонлик тадбиркор:


- Яқинда, Худо хоҳласа, 55га чиқаман. Уйимда Интернет йўқ. Иккита фарзандим бор. Улар шуғулланмайди.

Озодлик: Нимага?

- Билмадим. Қизиқмадикми ë ўзим ҳам қизиқмадимми. Ишимни қилиб юраверганманку ëшим катта бўлганигами бошқагами Интернетдан фойдаланишни ўйлаб кўрмабман.

Саловат, нукуслик ўқитувчи:


- Уйда Интернет йўқ. Интернетдан ҳозирги пайтларда фойдаланмаяпман.

Озодлик: Олдин фойдаланармидингиз?

- Ҳа. Маълумотлар керак бўлиб қолса, ўқиб юрган пайтимда кўп фойдаланардим. Ëшим 25 да. Бир ҳафтада, икки ҳафтада бир марта, унақа кўп кирмасдим. Доимий фойдаланмасдим.

Озодлик: Интернетдан нимага фойдаланмай қўйдингиз?

- Ҳозир шахсий компютерим йўқ. Шунинг учун фойдаланмаяпман.

Озодлик: Қўл телефонингиз борми?

- Ҳа. У барибир кўп сайтларни очолмайди. Чекланган. Шунинг учун телефон унча бўлмайди. Қиммат телефонлар, смартфонлар бўлмаса, оддийроқ телефон очолмайди кўп сайтларни. Қимматда қиммат. Тўғрисини айтсам пул орттира олмаяпмиз унга.

Нозим, тошкентлик дўкон сотувчиси:


- Уйда Интернет бор. Хонадонда олти киши бўлсак, уч киши фойдаланамиз. Маълумот йиғамиз, маълумот алмашамиз. Ҳар кун бир мартадан кириб чиқаяпмиз почтани кўришга. Бир соатга бормайди. 15-20 минут.

Озодлик: Бир ой давомида интернетга неча пул сарфлайсиз?

- Буни айта олмайман. Чунки ишхона тўлаб беради интернетга. Ҳозир интернетлар анча арзон бўлиб қолди. Сотовий компаниялар бераëтган интернет анча арзон олдингидан кўра. Интернетга ҳам компютер орқали ҳам қўл телефони орқали кирамиз.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG