Линклар

Dubai Matchworld Cup 2012 чемпионати доирасида Ўзбекистон олимпия жамоаси билан "Зенит" клуби ўртасида финал ўйини бўлмоқда.


Футбол командалари биринчи ва иккинчи ўрин учун курашмоқда.

Ҳозирга қадар "Зенит" жамоаси битта гол урди ва олдинда бормоқда.

(Ушбу ўйинни томоша қилиш учун мана бу линкни босинг).

Шунингдек, бугун Dubai Matchworld Cup 2012 чемпионати доирасида бўлиб ўтган ўйинда "Бунёдкор" футбол клуби Украинанинг "Шахтёр" клуби устидан ғалаба қозонди.

23 январ куни Тошкент вақти билан соат 18да бошланган ўйин вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.

Ўйин якунида берилган 11 метрлик жарима тўпи баҳсида "Бунёдкор" футболчилари устунликка эришди ва 5:4 ҳисобида "Шахтёр" жамоаси устидан ғалаба қозонди.

Ушбу ўйин Тошкентнинг "Бунёдкор" футбол клубига Dubai Cup чемпионатнинг бронза медалини келтирди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG