Линклар

"Лукойл" Ўзбекистонда газ қазиб олишни кўпайтиради


Ўзбекистон гази келажакда Хитойга экспорт қилинади

Ўзбекистон гази келажакда Хитойга экспорт қилинади

Россиянинг "Лукойл" ширкати 2018 йилга бориб Ўзбекистонда углеводородлар қазиб олиш ҳажмини¸ нефт эквивалентида 80 миллион бочкага етказади.

Бу ҳақда ширкат вице-президенти Леонид Федун матбуотга билдирган.

Федундан иқтобос келтирган "Российская газета" "Лукойл" ширкати Ўзбекистон жанубий ғарбидаги Ҳисор тоғларида газ заҳираларини топиб газ қазиб олишни бошлаб юборганига тўхталди.


"Лукойл" ширкати Ўзбекистонда қазиб оладиган газ Хитойга экспорт қилиниши айтилади.
XS
SM
MD
LG