Линклар

ЕИ эмбаргоси ортидан дунë бозорида нефт нархи ошди


Брюссел қарори Эрон нефт савдосини чеклади

Брюссел қарори Эрон нефт савдосини чеклади

ЕИнинг Эрон нефтига эмбарго жорий қилиши ортидан дунë бозорларида нефт нарҳи ошди.

Март ойи учун олиб борилган фючер савдосида Brent Crude Oil нефт махсулотининг бир баррели Лондон биржасида 0,72 долларга ошгани қайд қилинди.

Нефт ошиши Ню-Йорк биржасида ҳам кузатилди.

Нефт нархи ошиши Европа Иттифоқи Эроннинг ядровий дастурларига қарши жазо чораси сифатида ишлаб чиқилган санкцияларни расман қабул қилганидан кейин кузатилди.

Брюсселда иттифоққа аъзо 27 давлат ташқи ишлар вазирлари маъқуллаган жазо чоралари орасида, дипломатлар берган маълумотларга кўра, нефт хомашёси ва нефт маҳсулотлари хусусидаги шартномаларни имзоламаслик кўзда тутилган.


Мавжуд шартномалар эса шу йил 1 июлга қадар тўхтатилиши лозим.

Айни кезда ЕИ Эрон дунёга сотадиган нефтнинг бешдан бирини ҳарид қилади.


Айни кезда ЕИ ва АҚШ Осиё давлатларини Эрондан сотиб олаётган нефт маҳсулотлари ҳажмини камайтиришга ундаб келмоқда.

Бунга қадар Теҳрон, агар янги санкциялар қўлланган тақдирда дунёдаги жами нефт экспортининг 20 фоизи олиб ўтиладиган Ҳормуз бўғозини ёпишини айтиб таҳдид қилган эди.
XS
SM
MD
LG