Линклар

Қозоғистонда ўтган йил Chevrolet автомобиллари савдоси 13 фоиздан 10 фоизга камайди.

12.уз ахборот портали хабарига кўра, 2011 йил Қозоғистонда 3829та шу русумдаги автомобиллар сотилган.

Lada Priora, Lada Samara ва Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Nexia харидоргир автомобил бўлиб қолмоқда.

«Qncepto» консалтинг ширкати маълумотига кўра, 2011 йилда Қозоғистонда Matiz автомобиллари савдоси ҳам камайиб, энг яхши сотилган автомобиллар рўйхатидаги 11 ўринга тушган.

General Motors Co. ширкати маълумотига кўра, ўтган йил Ўзбекистонда 121 минг 584 та автомобил сотилган. Бу 2010 йилдаги кўрсаткичга қараганда, 19,4 фоизга кам.

Европа бизнес уюшмасининг автомобил ишлаб чиқарувчилар қўмитаси маълумотига кўра, 2011 йилда GM Uzbekistan АҚШ-Ўзбекистон қўшма корхонасида ишлаб чиқарилган Chevrolet автомобиллари савдоси Россияда бир йил олдингига нисбатан 25 фоизга кўпайган.

Россияда ўтган йил давомида 92 минг 778 та Chevrolet автомобилларини сотилган.
XS
SM
MD
LG