Линклар

logo-print

Эрдўғон: Франция сенати қарори “камситувчи ва ирқчи”


Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия Бош вазири Ражаб Тоййиб Эрдўғон Франция сенати қабул қилган қонун лойиҳасини “камситувчи ва ирқчи” деб уни қоралади.

23 январ куни Франция сенати аъзолари Усмонли империяси даврида арманлар геноцид қилинганини инкор этишни бир йиллик қамоқ ва 45 евро миқдоридаги жаримага тортишни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.

24 январ куни Эрдўғон франциянинг янги қонун лойиҳасига қарши Туркия томонидан “босқичма-босқич” жавоб чоралари кўрилишини маълум қилди.

Арманистон раҳбарлари Франция сенати қарорини “тарихий воқеа” деб бахолади.

Озодлик мухбирига кўра, кўплаб арманлар миннатдорлик изҳор қилиш учун Франциянинг Еревандаги элчихонасига гуллар олиб боришган.
XS
SM
MD
LG