Линклар

Араб Лигаси кузатувчилари Суриядан олиб чиқилади


Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши, Қоҳира, 2012 йил 22 январ.

Араб Лигаси Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши, Қоҳира, 2012 йил 22 январ.

Араб давлатлари Араб Лигасининг кузатувчилар миссиясини Суриядан олиб чиқишга қарор қилди.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига аъзо бўлган олти давлат Дамашқ расмийлари Сурияда 10 ойдан бери давом этаётган зўравонликларни тўхтатиш ҳақидаги Араб Лигаси дастурини рад қилганини эълон қилди.

Араб давлатлари дастурда Сурия Президенти Башар ал-Ассад ўз ўринбосарига ҳокимиятни топширишига даъват қилинган эди.

22 январ куни Саудия Арабистони Сурия ҳукумати Араб Лигасининг тинчлик ташаббусларини ҳурмат қилмаганини айтиб, ўз кузатувчилар миссиясини олиб чиқишини маълум қилган.

Сурияда 10 ойдан бери ҳукуматга қарши давом этаëтган норозилик намойишлари давомида хавфсизлик кучлари қўллаган зўравонликлардан¸ БМТ ҳисоб-китобича¸ 5000 дан ошиқ одам ўлдирилган.

Кўрфаз ҳамкорлик кенгашига Саудия Арабистонидан ташқари Баҳрайн, Кувайт, Қатар, Уммон ва Бирлашган Араб Амирликлари аъзо.
XS
SM
MD
LG