Линклар

Салмон Рушдийнинг халқаро фестивалдаги видеомурожаати бекор қилинди


Ҳиндистондаги исломий ташкилотнинг С.Рушдийни мазаҳ қилувчи фотосурат, Мумбай, 2012 йил 12 январ.

Ҳиндистондаги исломий ташкилотнинг С.Рушдийни мазаҳ қилувчи фотосурат, Мумбай, 2012 йил 12 январ.


Британиялик мунозарали ëзувчи Салмон Рушдийнинг Ҳиндистонда ўтказилаëтган адабиëт фестивали иштирокчиларига видео орқали мурожаати бекор қилинди.

Буни фестивал ташкилотчиси Санжой Рой маълум қилди.

Рой бу қарорни афсусланарли, бироқ “зўравонлик олдини олиш учун зарурий қарор” деб атади.

24 январ куни ўттизга яқин мусулмон фаоллари Жайпур шаҳри марказидаги фестивал ўтаётган паркка киришга уринган пайтда уларни полиция ходимлари тўхтатиб қолган.

Ҳиндистондаги қатор исломий гуруҳлар халқаро адабиëт фестивалига таклиф этилган Рушдийни мамлакатга қўймаслик талаби билан ҳукуматга мурожаат қилган.

80-йилларда чоп этилган “Шайтон оятлари” китоби ортидан Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Ҳумайний Ҳиндистонда туғилган Салмон Рушдийни Исломни таҳқирлаганликда айблаб¸ уни ўлдириш ҳақида фатво берган эди.
XS
SM
MD
LG