Линклар

logo-print

Австралия Эрондан нефт импорт қилишни тақиқлайди


Австралия Ташқи ишлар вазири Кеавин Рад.

Австралия Ташқи ишлар вазири Кеавин Рад.

Австралия Ташқи ишлар вазири Кеавин Рад 24 январ куни Лондонга сафари чоғида ўз мамлакати Эрондан нефт импорт қилишни тақиқлашини эълон қилди.

Душанба куни Европа Иттифоқи давлатлари Эрондан нефт импорт қилиш ҳақида янги шартномалар имзоламасликка келишиб олди.

Европа Иттифоқи жорий йил 1 июлигача Эрондан нефт импорт қилишни тақиқламаган.

Эрон нефти импортига тақиқ жорий қилишдан мақсад Теҳронни ўз ядровий дастури борасида халқаро ҳамжамият билан сўзлашувлар олиб боришга мажбур қилишдан иборат.

Ғарб Эронни яширинча оммавий қирғин қуроллари яратишга уринаётганликда айблаган. Эрон эса бу иддаоларни рад қилиб келмоқда.
XS
SM
MD
LG