Линклар

logo-print
Халқаро меҳнат ташкилоти ўзининг янги ҳисоботида дунё меҳнат бозорида вазият оғирлашаётгани ва талабни қондириш учун ҳукуматлар келаси 10 йил давомида турли давлатларда 600 миллионта янги иш ўринлари яратиши кераклигини маълум қилди.

Ташкилотнинг 2011 йилги ҳисоботига кўра, дунё бўйича ишга лаёқатли ҳар уч кишидан бири ёки ишсиз ёки қашшоқликда яшамоқда.

Ҳисобот муаллифларига кўра, ишсизликдан айниқса, ёшлар энг кўп азият чекмоқда.

Шарқий Осиё ва Лотин Америкасидаги йирик ривожланаётган давлатларда тез суръатда иш жойлари яратилаётгани Халқаро миграция ташкилоти ҳисоботида ижобий омил сифатида қайд этилган.
XS
SM
MD
LG