Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:53

Меҳнат муҳожирлиги тўқликка шўхликми?


Хоразмлик Ҳамдам тирикчилик илинжида ўзга юртларда мардикорлик қилиб юрган миллионлаб ўзбеклар тўқликка шўхлик қилмоқда, деб ҳисоблайди.
Хоразмлик Ҳамдам тирикчилик илинжида ўзга юртларда мардикорлик қилиб юрган миллионлаб ўзбеклар тўқликка шўхлик қилмоқда, деб ҳисоблайди.

Баҳс майдонининг бугунги сонида хоразмлик архитектор Ҳамдам ва Россияда мардикорлик қилаётган Беҳзод нима сабабдан ҳар йили миллионлаб ўзбекистонликларнинг хорижга иш қидириб кетиши ҳақида баҳслашади

Озодлик радиосининг Эркин микрофонига қўнғироқ қилган ва СМС ёзган тингловчиларнинг баъзилари, ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари тирикчилик оғирлигидан эмас, балки кўпроқ пул топиш илинжида хорижга ишлагани кетмоқдалар, деган фикрни айтмоқда.

Шундай тингловчиларимиздан бири, Хоразм вилоятининг Янгибозор туманида яшовчи, касби архитектор бўлган 31 ёшли Ҳамдам.

Унинг фикрича, Ўзбекистонда ишлайман деган одам яхши иш топа олади, хорижга меҳнат муҳожири бўлиб кетганлар эса, кўпроқ пул топиш ва янада яхшироқ яшаш ниятида “тўқликка шўхлик қилаётганлардир”.

Бироқ, унинг фикрига Москвада қурувчи бўлиб ишлаётган 27 ёшли бухоролик меҳнат муҳожири Беҳзод қўшилмайди. Беҳзод фикрича, кўпчилик яқинларидан узоқда муҳожирликда яшаб, пул топишни истамайди. Ўзбекистонликлар мамлакатдаги ишсизлик ва меҳнатга яраша ҳақ тўланмагани боис муҳожирлик қисматини танлашга мажбур бўлмоқда, дейди у.

Беҳзод шу масалада баҳслашиш учун Баҳс майдонига Ҳамдамни таклиф қилди. Ҳамдам бу таклифни рад қилмади.

Ҳамдам: Беҳзод ўзи қурувчи экан, Ўзбекистонда ишласа ҳам бўларди. Масалан ҳозир ҳар дона кирпични(ғишт) усталар 250 сўмдан уриб туришибди...

Беҳзод: Қани айтингчи, битта уста иккита ёрдамчиси билан бир ойда қанча ғишт териши мумкин. Ўртача қанча ойлик олади?

Ҳамдам: Ойида 400-500 минг сўм олиб турибди.

Беҳзод: Бу ҳеч нарса бўлмайди.Биласизми, Озодликда эшитдим, хоразмдан келган 200га яқин мардикор ойлигини ололмасдан уйга кетолмай турибди. Агар Ўзбекистонда иш бўлганда улар бу ерга келмаган бўларди...

Ҳамдам: Бормасин эди улар, ким уларни мажбур қилибди?

Беҳзод: Мана сиз архитектор экансиз, сизлар ҳозир қураётган уйлар нархи 75 миллион сўм туради экан. Мен кечаю кундуз ухламасадн, емасдан, киймасдан ишласам олти йил ишлашим керак экан, бу уй учун.

Ҳамдам: Фақат бу иш эмас, мол боқсин, деҳқончилик қилсин. Мана мен 10 тонна шоли оламан ҳар йили...

Беҳзод: Ҳамма ҳам шоли учун ер ололмайди, ҳаммада ҳам имконият йўқ. Одамлар мажбур бўлиб Россияга ишлагани келяпти...

Ҳамдам: Бу ерда ишини эплолмаганлар Россияга кетяпти, улар мошина олиш учун кетяпти, бу ерда худога шукр, ҳамма нарса етарли...

Беҳзод: Олти миллион халқ эплолмаяпти эканда, а, олти миллион....

Баҳснинг тўлиқ вариантини қуйида тингланг:

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:14:56 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG